Моддий ёрдам ажратишдаги қонунбузарликлар ҳақида прокуратурага мурожаат қилиш сўралди​

Моддий ёрдам ажратишдаги қонунбузарликлар ҳақида прокуратурага мурожаат қилиш сўралди​

Ҳозирда «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Бош прокуратура, агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилишни сўради.

Мурожаат учун телефонлар:

  • Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
  • Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
  • Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
  • Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
  • Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
  • Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
  • Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
  • Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
  • Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
  • Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
  • Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
  • Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
  • Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
  • Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Шунингдек, Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатди.