Молдова ҳукумати жисмоний шахслар ва корпоратив қимматли қоғозлар эгаларининг банк депозитларидан олинадиган даромад солиғини 3 фоиздан 7 фоизга оширишга қарор қилди.
2021 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг янги банди кучга кирди, унда депозитлар бўйича ҳисобланган фоизларнинг 3 фоизи ўрнига 7 фоизи миқдорида солиқ тўлаш назарда тутилган. Шу билан бирга, амалда янги чора 2023 йил июлидан бошлаб қўлланилади.
Дастлаб, Молия вазирлиги раҳбари Дмитрий Будянский ставкани 3 фоиздан 12 фоизга оширишни таклиф қилди, бироқ бу таклиф ҳам бизнес уюшмалари, ҳам банклар томонидан танқид қилинди. Натижада, 7% ставкада тўхташга қарор қилинди. Янгилик банк омонатчилари ва корпоратив қимматли қоғозлар эгаларига таъсир қилади. Расмийлар бу фикрни солиққа тортиш адолатли бўлиши кераклиги билан изоҳлайди.
Молдова банклари ассоциациясига кўра, солиқ ставкасининг ошиши депозитлар ҳажмининг қисқаришига олиб келади, чунки депозитлар "шунчаки нақд пулга йўналтирилади ёки бошқа мамлакатлардаги банкларга ўтказилади". Бундан ташқари, банкларга энг кўп маблағ қўйган пенционерлар зарар кўради.