Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молдовалик фирибгарлар Ўзбекистондан чиқариб юборилди
22.11.2017 13:06,  
10

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун 11 нафар Молдова ва 1 нафар Украина фуқаролари суд қарорига кўра республикадан чиқариб юборилди.

Хабарда айтилишича, ушбу фуқаролар Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида меҳмонхоналарда ўтказилган рейдлар давомида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур хорижликлар Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги "Абу Сахий" бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлган.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу хорижий фуқаролар Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун уларни республика ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, ушбу хорижий фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли бандида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар тузилган. Республикадан чиқариб юбориш билан бирга, ушбу модда 50 баравардан 100 бараваргача (1,07 мингдан 2,14 минг долларгача) маъмурий жарима қўлланиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан