Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазири Жамшид Қўчқоров маблағ етишмовчилигининг сабаби ҳақида гапириб ўтди
1.12.2019 15:53,  
5343

Ўзбекистон Сенатининг 30 ноябрь куни бўлиб ўтган 24-ялпи мажлисида бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров Сенат раиси Танзила Норбоева ҳудудларда Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва бошқа давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағлар етмаётгани, чора-тадбирлар ижроси таъминланмай қолаётганини айтиб, бу борада маҳаллий бюджетларнинг имконияти етадими ёки республика бюджетидан ёрдам қилиш керакми, деб Молия вазири Жамшид Қўчқоровга мурожаат қилди.

Жамшид Қўчқоров саволга жавобан сўнгги 2-3 йилда жуда кўплаб дастурлар қабул қилинганини эътироф этди. Шу билан бирга, кўп ҳолларда маблағ етмаётган лойиҳа аслида бюджет дастурида инобатга олинмаган лойиҳа бўлиб чиқишини таъкидлади.

“Кўпинча маблағ етмаяпти деган жойимизда шу нарса нима учун етмаяпти бу объект ўзи бюджетда борми ёки йўқми деган савол туғилади. Яқинда Бош вазиримиз Абдулла Ниғматович селектрда бир мисол келтирди, Қашқадарёнинг Талимаржонида 45 млрд сўмлик иш бажарилган, ҳамма “уйларнинг томи очиқ, иш битмаяпти. Бюджетдан маблағ берилмабди” деб айтяпти. Нима учун берилмаган, бу объектнинг бюджетда манбаси йўқ.

Тўғрисини айтамиз, ўн балки эллик йил давомида йиғилиб қолган жуда кўп муаммолар бор. Буларни ҳаммаси ҳал бўлмаслигини давлатимиз раҳбари ҳам бир неча бор айтиб ўтган. Максимал ҳаммасининг чораси кўриляпти. Лекин ҳамма нарсани ҳам бирваракайига қилиш имкониятига эга эмасмиз.

Дастурга кирган объект бўладиган бўлса, уни қилиш имкониятига эгамиз. Дастурга кирмаган объект бўлса, олдин унинг манбасини аниқлаб, кейин ҳаракат қилишимиз керак. Албатта, ўша Талимаржондаги иш ҳам яхши ният билан бўлган. Лекин манбаси йўқ яхши ният фойда эмас, зарар”, деди Жамшид Қўчқоров Сенат раисига жавобида.

Молия вазири маҳаллий ҳокимликлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, бюджетга киритмаган баъзи ишларни бажарган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, бу харажатлар учун аслида имконият йўқлигини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан