Молия вазири ва статистика қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди​

Молия вазири ва статистика қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди​

Президент қарори билан ҳукуматда бир қанча тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.

Президент қарори билан Холмуродов Дилшод Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Холмуродов Дилшод Ибрагимович

Бунгача Д.Холмуродов Марказий банкнинг Статистика ва тадқиқотлар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, президент қарори билан Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар, Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.