Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги: бюджет тизимида маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари улуши ортади
1.11.2019 15:48,  
176

Молия вазирлиги 2020 йил учун фуқаролар учун бюджет лойиҳасини эълон қилди.

Лойиҳада маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ваколатлари янада кенгайтирилган.

Унга кўра:

  • Маҳаллий бюджетларнинг харажатларини қисқартириш бўйича қарорлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади;
  • Маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари ҳажми тегишли бюджетларнинг умумий харажатларидан 1,5 фоизни ташкил қилади (илгари бу кўрсаткич 1 % эди);
  • Ягона солиқ тўловидан тушумлар ҳамда абонентлар сонидан келиб чиқиб мобил алоқа хизмати учун акциз солиғи ва аҳоли сонидан келиб чиқиб пиво маҳсулотини ҳисобга олган ҳолда алкогол маҳсулотлари учун акциз солиғи тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар таркибига киритилади;
  • Мактаблар ва “боғчалар”да ишловчи ҳодимларнинг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар – республика бюджетидан, бошқа харажатлари – туман ва шаҳар бюджетларидан қопланади.

Шунингдек, тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция харажатлари учун пул маблағлари Тошкент шаҳар бюджетидан ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан