Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда давлат бюджетининг асосий даромад манбаси нима бўлади?
1.11.2019 18:53,  
1115

Аввал хабар қилганимиздек, Молия вазирлиги 2020 йил учун фуқаролар учун бюджет лойиҳасини эълон қилди.

Унга кўра, 2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 128,4 трлн. сўм ёки ЯИМнинг 20 фоизи миқдорида бўлиши режалаштирилган.

2020 йил учун Давлат бюджетининг кутилаётган тушумларини баҳолашда иқтисодиётнинг реал ўсиши, солиқлар маъмурчилигини такомиллаштириш, алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор қилиниши, шунингдек нарх ва валюта курсининг кутилаётган ошиши каби омиллар ҳисобга олинган.

Давлат бюджетининг асосий даромад манбалари сифатида Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – 44,2 трлн. сўм, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи – 22,1 трлн. сўм ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 16,1 трлн. сўм кўрсатилган.

2020 йил учун прогнозлаштирилаётган Давлат бюджетининг даромадлари тузилмасида деярли барча турдаги солиқлар ўсиш тенденсияси кўзда тутилган:

Молия вазирлиги солиқ тушумларнинг кутилаётган ошишини

а) Ялпи ички маҳсулотнинг ошиши;

б) Янги ишлаб чиқариш обектларининг амалиётга киритилиши;

д) Иш ҳақи миқдорининг ошиши билан изоҳланган.

Харажатлар

2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 131,1 трлн. сўм бўлиши режалаштирмоқда (Бюджет дефицити 2,7 трлн. сўм).

Давлат бюджетининг асосий қисми қуйидаги соҳаларга харажат қилинмоқда: Ижтимоий харажатлар – 66 трлн. сўм, иқтисодиётга харажатлар – 14,1 трлн. сўм, марказлашган инвеститсия харажатларини молиялаш – 13,6 трлн. сўм.

Таълим харажатлари

Давлат бюджети умумий харажатларининг 22,9 фоизи (30 трлн. сўм) таълимга йўналтирилиши кутилмоқда. Шундан, 20,8 трлн. сўми умумий таълимга, 1.7 трлн. сўми ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик литсейларга, 2,3 трлн. сўми олий таълимга ва 5,2 трлн. сўми мактабгача таълим тизимига ажратилмоқда.

2019 йилда бир қанча олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилди. 2020 йилги давлат бюджетидан янги ташкил қилинган жами 11 та ОТМ қўшимча молиялаштириш учун 51,2 млрд сўм пул маблағлари ажратилади. Бундан, 23,7 млрд. сўми Судялар олий мактаби учун ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан