Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Молия вазирлиги қимматли қоғозлар бозоридаги бир қатор корхоналарнинг лицензияларини бекор қилди
25.07.2022 19:21,  
40

Молия вазирлиги 6 та масъулияти чекланган жамиятнинг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ҳамда инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияларини бекор қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, вазирликнинг капитал бозорини ривожлантириш департаменти томонидан бир қанча қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ҳамда инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияларни бекор қилишни назарда тутувчи аризалари кўриб чиқилган. 

Gradient, Andijon vaqt, Shams-invest, Fayz-Reestr, Consulting solutions group, Alpenfort capital масъулияти чекланган жамиятлари ушбу рўйхатдан жой олган.

Молия вазирлигининг тегишли қарорига асосан бу корхоналарнинг лицензиялари ва лицензия битимлари бекор қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги йирик металлургия заводларини ишончли бошқарув асосида бошқарган SFI Management Group’нинг лицензияси бекор қилинганди.

«SFI Management Group» МЧЖ ХКга тегишли инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бекор қилиш тўғрисида берган аризаси кўриб чиқилганди.

Молия вазирлигининг 2022 йил 14 январдаги қарори билан «SFI Management Group» МЧЖ ХКга тегишли, қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинган.

Шунингдек, Давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланаётгани хабар қилинганди.

Унга кўра, Президентнинг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тўғрисидаги 82-сонли қарори тасдиқланган.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат қимматли қоғозларини (кейинги ўринларда — ДҚҚ) Ўзбекистон Республикаси резидентлари (шу жумладан, жисмоний шахслар) ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлигини белгилаш назарда тутилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан