Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молиявий пирамида ташкил этганлик учун қандай жавобгарлик бор?
27.09.2022 19:48,  
68

Ҳуқуқий муносабат

Молиявий пирамида – пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларни жалб қилиш бўйича ноқонуний фаолият ҳисобланади ва бу учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Бу борадаги саволларимизга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди. 

–Жиноят кодексининг 188-1- моддасига кўра, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш билан шуғулланишга бағишланган фаолият молиявий пирамиданинг бир тури ҳисобланади. 

Кўрсатиб ўтилган фаолият турлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга сабаб бўлади. 

Хусусан, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш кўп миқдорда, такроран ёки ўта хавфли рецидивист, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб амалга оширилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Мазкур фаолият жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан