Монголия президенти Халтмаагийн Баттулга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан сўнг ватанига қайтди. Бу ҳақда Montsame ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, коронавирус профилактикасига асосан Монголия лидери ва у билан бирга борганлар махсус клиникада 14 кунга изоляцияга олинди. Улардан Covid-19 учун таҳлил ҳам олинди.
Расмий ахборотга кўра, Х.Баттулга Улан-Батордаги алоҳида клиникага ётқизилди. У билан бирга борган вазирлар бошқа клиникага жойланди.