Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши кураш қўмитаси: "Биржа савдоларига қўйиладиган шакар 30 фоизга оширилади"
18.03.2022 17:47,  
143

Шакар нархи кўтарилаётгани юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси изоҳ берди.

Қўмитага кўра, ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархи кескин ошиши асоссиз юзага келмоқда.

Чунки Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади.

Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.

Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» МЧЖларда жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тонна тайёр шакар ва 32 минг тонна хомашё бор, июнь ойига қадар 178 минг тонна хомашё етказиб берилади.

Шундай бўлса ҳам ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда.

Бундан ташқари ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда.

“Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз”, дейилади қўмита хабарида.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмасликни сўраб, асоссиз оширилган нарх-наво бўйича қонунда жавобгарлик белгиланганини огоҳлантирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан