Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Монополияга қарши кураш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди
17.05.2022 14:03,  
87

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда соғлиқни сақлаш вазирининг тегиршли буйруғи билан Тошкент ва вилоятдаги 178 та давлат шифохоналарининг лабораториялари хорижда очилган “Intermed Innovation” қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда «UzNews» манбаси хабар бермоқда.

16 май куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаевнинг маълум қилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та оилавий поликлиника ҳамда кўп тармоқли поликлиникаларга қарашли лабораториялар "Intermed Innovation" битта хориж корхонасига ўтказилгани ҳақида маълумот бермагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.

Фаррух Карабаевга кўра, тузилган шартнома юзасидан бир қанча маҳаллий тадбиркорлар томонидан шикоят келиб тушган. Қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лабораторияларни бириктириш бўйича маълумот сўраган, бироқ вазирлик маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан иш қўзғатилди. Шу ҳафта бу бўйича чора кўрилади. Агар маълумотлар берилмаса, тегишли тартибда чоралар кўрилади”, - деди Фаррух Карабаев.

Таъкидланишча, айнан бу масала давлат шерикчилиги ва давлат-хусусий шерикчилиги концессия шартлари асосида тузилган шартномалар, бу борада маълумотлар олингандан кейин хулоса чиқарилади.

“Биз қонунбузилиш ҳолатини ўрганишимиз учун ҳужжатлар керак, лекин шу кунгача улар тақдим этилмади. Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, “Рақобат тўғрисида”ги қонунга асосан чоралар кўрамиз”, - дея қўшимча қилди Карабаев.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан