Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши курашиш қўмитаси импорт бензин учун акциз солиғи оширилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топди
27.05.2020 08:42,  
220

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифи билан кенг муҳокама қилинмоқда.

Ушбу масала юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди.

2020 йилга қадар «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналарида бир қатор имтиёз ва преференциялар қўлланиб келинган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан берилган шарт-шароитлар шунинг жумласидандир.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш бўйича тадбиркорлик субъектларга тенг шароитлар яратилди. Монопол корхона ҳисобланган Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари 2020 йилнинг май ойидан нархни шакллантириш бўйича қўлланиб келинган чекловлардан озод этилди. 

Эндиликда нархлар биржа савдоларида талаб ва таклифдан келиб чиқиб шакллана бошлади.
«Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан импорт нефт маҳсулотларининг акциз солиғини оширилиши бўйича Энергетика вазирлигига киритилган таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаган.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси соғлом рақобат муҳитининг таъминланиши ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда акциз солиғини оширилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди", дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан