Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёғоч-қириндили плиталар импорти қисқартириш бўйича лойиҳага эътироз билдирди
7.12.2019 17:56,  
244

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги №284-сон қарори талаблари асосида ягона электрон тизим орқали эътирозлар билан келишилган.

Берилган хулосага мувофиқ, қарор лойиҳасининг 3-бандида белгиланган акциз солиғи миқдорининг республикада мавжуд қувватлар ва хом-ашё базасини чуқур таҳлил этган ҳолда асосланган равишда қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.

Жумладан, 2017 йилда ёғоч қириндили плиталар (ДСП) бозори тўлганлиги даражаси 25,6 фоизни, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 16,7 фоизни ташкил этганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сонли қарорида белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши, белгиланган лойиҳалар тўлиқ ишга тушириши ҳамда ёғоч қириндили плиталар (ДСП) ва уларнинг муқобил турларига бўлган бозор талабини тўйинтириш, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва импорт ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, қарор лойиҳаси 3-бандини чиқариб ташлаш таклиф этилган.

Бундан ташқари, қарор лойиҳасининг 1-бандига ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга муайян инвестицион мажбуриятлар ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик шарти асосида табиий қамишзорлар ва қамишни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилиниши тавсия этиладиган кичик саноат зоналари ҳудудидан ер майдонлари ажратиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан ўзгартириш бўйича таклиф киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан