Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Moody's Беларусда дефолт эълон қилди
15.07.2022 10:00,  
42

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Беларус ташқи қарз мажбуриятларини бажармаганлигини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Беларус ўн йиллик евробондлари бўйича 22,9 миллион доллар тўлаши керак эди. Бироқ, Минск миллий валютада тўловларни амалга оширди ва агентлик маълумотларига кўра, «Беларус эмитентларининг ташқи қарзлари эгалари тўловларни қабул қила олмадилар». Moody's агентлигининг таъкидлашича, Беларус рублидаги хорижий валютадаги қарзни тўлаш дефолт ҳисобланади.

Июнь ойининг охирида Беларус ҳукумати Беларус банкидаги ҳисоб рақамига Беларус рублидаги евробондлар бўйича қарз мажбуриятларини бажаришга қарор қилган эди.

28 июнь куни Moody's агентлиги Россия ташқи қарз мажбуриятларини бажармаганлигини эълон қилди. Бу 2026 ва 2036 йилларда тўлов муддати бўлган еврооблигациялар ҳақида эди. Аввалроқ Bloomberg Россияда 1918 йилдан бери биринчи марта хорижий валютадаги суверен қарз бўйича дефолт юзага келганини маълум қилган эди. 27 июнга ўтар кечаси давлат облигациялари бўйича муддати ўтган қарийб 100 миллион долларни тўлаш бўйича имтиёзли муддат тугаган эди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ташқи қарзи бўйича дефолт бўлганлиги ҳақидаги даъволарни асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, тўлов май ойида қайтарилган ва маблағ олувчиларга етказилмагани «бизнинг муаммомиз эмас» деган Песков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан