Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








МОҚ ҳузуридаги спорт федерацияларининг январь ойи учун харажатлари қарийб 8 миллиард сўмга етди
17.02.2022 10:50,  
29

Миллий олимпия қўмитаси 2022 йил январь ойида терма жамоаларнинг Осиё ўйинлари ва Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида маълумот тақдим этди.

Президент қарорида кўзда тутилганидек Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун Туризм ва спорт вазирлиги бошчилигидаги спорт федерациялари томонидан тайёргарлик ишлари бошланган.

2021 йил 30 декабрдаги "Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунда Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун 2022 йилда Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия спорт турлари ва уюшмаларига 135,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

2022 йил январь ойи якуни бўйича Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 19 та спорт федерация ва уюшмалардан 17 тасининг берган буюртмалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 7 миллиард 897 миллион 416 минг 763 сўм маблағ ажратилган.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар федерация ва уюшмаларга тўғридан-тўғри молиялаштирилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан