Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мораторий тугади-ю дарахт кесиш авжига чиқди
20.01.2021 19:13,  
210

Мораторий тугади-ю дарахт кесиш авжига чиқди.

Яқинда Экологик партиянинг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар Кенгаши Янгийўл шаҳар, Туркистон маҳалласи ҳудудидаги марказий касалхона ховлисида бир нечта 30-40 йиллик дарахтларни кесилишдан сақлаб қолганини билдирганди.

Фаоллар дарахтларга махсус белги ўрнатиб, дарахтлар Экологик партия назоратига олинганлигини маълум қилишган.

Бироқ бизни «дарахткесар» келажакни завол қилишга интилувчиларимиз «қонунгаям, сиёсатингаям тупурдим», дегандек куни кеча айнан ушбу дарахтларни кесиб ташлашибди. Фойдаям кимлар билан «арра» бўлгандир.

Келажакни асраб қолишга интилаётган оз сонли жамоатчилик овозига «дарахткесар»лардан берилаётган жавоблар фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги навбатдаги салбий сигналллардан бири: пулдан бошқасини қизиғи йўқ.

Ҳурматли ҳудудларни ривожлантириш ва қурилишга қарайдиган катта котибият мудири Шерзод Абидовга бу маълумотни ҳам етказиб қўйсак.

Қонунларга «тупурган» зўравонларга кўрилган чоралар ҳақида ахборот кутамиз- дея ёзмоқда ўз телеграм саҳифасида Расул Кушербаев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан