Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва – Фарғона йўналиши бўйича учган самолёт туман сабабли Наманганга қўнишга мажбур бўлди
31.01.2022 17:54,  
60

"Уральские авиалинии" авиакомпаниясига қарашли Москвадан Фарғонага учган самолёт душанба куни Фарғонада туман туфайли Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди РИА Новости “Uzbekistan airports” АЖ вакилининг маълумотига таяниб.

"Москва – Фарғона йўналиши бўйича учаётган "Уральские авиалинии" авиакомпаниясига қарашли SVR8317 рақамли рейс қуюқ туман сабабли белгиланган манзилга етиб кела олмади ва эрталаб соат 7:32 да Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди", – деди Uzbekistan airports вакили.

Унинг айтишича, самолётдаги 227 йўловчининг ҳаммаси Намангандан Фарғонага автобусларда етказилади. Икки шаҳар орасидаги масофа 80 километр экани айтилмоқда.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан