Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган
5.05.2022 02:23,  
103

Москва вилоятининг Мытищи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида 2022 йил 3 май куни содир бўлган ёнғин юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.

Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида ва яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат назоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз Россия Федерациясида расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётгани сабабли уларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан