Москвада 2 ойлик чақалоғини ерости йўлига ташлаб кетган ўзбекистонлик аёл ушланди (видео)

Москвада 2 ойлик чақалоғини ерости йўлига ташлаб кетган ўзбекистонлик аёл ушланди (видео)

Москва шаҳрининг Дорогомиловск суди Кутузов проспектидаги ерости йўлига 2 ойлик чақалоғини ташлаб кетган Ўзбекистон фуқаросини икки ойга ҳибс этди. 

29 ёшли М.Каримовага Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 125-моддаси билан (хавф-хатарда қолдириш) айблов эълон қилинди.

МАВЗУГА ДОИР: Сурхондарёлик аёл ўғлини 2 миллион сўмга сотаётганга ушланди

Жорий йилнинг 12 февраль куни Кутузов проспектидаги ерости йўлидан адёлга ўралган 2 ойлик чақалоқни топишган эди. 

Чақалоқни "Ғалаба парки" станцияси ходимлари топиб олишган. Уни касалхонага олиб боришган. Чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Терговда чақалоқнинг онаси уни боқолмаслик ва муҳтожлик важидан бу ишни қилганини айтган.

МАВЗУГА ДОИР: Деновда ўғлини 5 млн сўмга сотмоқчи бўлган қашқадарёлик аёл ушланди