Москвада COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли ўқувчилар учун икки ҳафталик таътил эълон қилди

Москвада COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли ўқувчилар учун икки ҳафталик таътил эълон қилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирус билан касалланиш кўпайганлиги сабабли шаҳар мери Сергей Собянин мактаб ўқувчилари учун икки ҳафталик таътил эълон қилди - болалар 5 дан 18 октябргача дам олади. Собянин бу ҳақда ўз блогида маълум қилди.

Одатда кузги мактаб таътиллари бир ҳафта давом этади, аммо Собянин таътиллар "бу даврда кераксиз алоқаларни олдини олиш ва болаларни касаллик хавфига дучор қилмаслик учун" узайтирилганлигини таъкидлади. Шунингдек, қўшимча таълим муассасалари ва болаларнинг бўш вақтларини ўтказиш ташкилотлари иши икки ҳафта давомида тўхтатилади. Таътил пайтида масофавий ўқитиш бўлмайди.

Болалар боғчалари одатдагидек ишлайди.

«Мен ота-оналардан фарзандларига таътилни уйда ёки қишлоқда ўтказиш яхшироқ эканлигини тушунтиришларини илтимос қиламан. Ва агар сиз сайрга чиқсангиз - у ҳолда ҳовлига ёки энг яқин боғга киринг. Кўнгил ёзиш учун савдо марказларига ташриф буюриш ва жамоат транспортида юриш керак эмас», - дейилади Собянин баёнотида.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Москвада COVID-19 касаллигининг янги динамикаси кескин ўсиб бормоқда. 19 сентябр куни рус пойтахтида янги касалланганлар сони 825 кишини ташкил этган бўлса, бир неча кундан кейин янги касалланганлар сони мингдан ошиб кетди (24 сентябр - 1050 киши), сўнгра бир кунда учдан бирига ошди (25 сентябр - 1560 киши). Сўнгги кунларда Москвада ҳар куни икки мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланмоқда, охирги марта (28 сентябр ҳолатига кўра) - юқтирган 2217 кишини ташкил этди.