Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилиш арафасида (фото)

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилиш арафасида (фото)

Москва марказида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкал Полянка метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида, 1 Казачий кўчасидаги 13 уй ва Большая Полянка кўчасидаги 39 уйлар орасида, Ислом Каримов  номли хиёбонда жойлашган.

Айни дамда ҳайкал оқ мато билан ўралган, унинг атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси ҳайкалнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум эканини хабар қилмоқда. 

Подготовка к открытию памятника Исламу Каримову в МосквеУшбу монумент Москва шаҳрига Ислом Каримов фонди томонидан тақдим этилган. Ҳайкал муаллифи британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй. 

Эслатиб ўтамиз, Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатиш ва хиёбонлардан бирига Ўзбекистон Биринчи президенти номини бериш ҳақидаги қарор Москва шаҳар маъмурияти томонидан 2016 йилда қабул қилинган эди. Ҳайкал қуриш учун маблағ Ислом Каримов номли хайрия фонди томонидан ажратилган.

3