Москвада коронавирус туфайли янги шифохона қурилмоқда (фото)

Москвада коронавирус туфайли янги шифохона қурилмоқда (фото)

«Москва» агентлиги

Янги Москвада юқумли касалликлар шифохонаси учун префабрик (тез қурилувчи) тиббий бинолар қурилиши бошланди. Хитойнинг янги COVID-19 коронавирусининг тарқалиши туфайли Голохвастово қишлоғи яқинида мажмуа қурилмоқда. 

Аввало, 12 та бинодан иборат даволаш блоки кейинчалик 16 та бинодан иборат реанимация бўлимини қуриш режалаштирилган, дея хабар беради Москванинг "Стройкомплекс" матбуот хизмати. 

Касалхона 500 ўринли сиғимга эга. Бу ишда 2 мингдан ортиқ одам ва 500 дан ортиқ техника иштирок этмоқда, деб хабар беради "Москва" агентлиги.

10 май куни Москва ҳокими Сергей Собянин ўз веб-сайтидаги блогида, ушбу янги шифохонанинг мобил комплекси Коммунаркадаги ва ИКБ 1-сонли шифохонага қўшимча бўлади, деб айтди.