Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада лағмон тайёрлаш бўйича дунё рекорди янгиланди (видео)
16.02.2020 11:22,  
600

Москвада "Тюбетейка" маданий фестивали доирасида рекорд ўзбек лағмони тайёрланди. Таом Россия Рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Спутник хабар қилди.

Машҳур ўзбек таомини пиширишга 1 тоннага яқин маҳсулотлар кетди — гўшт, сабзавотлар ва хамир. Уни тайёрлашга бир неча соат сарфланди. Лағмон кўчада, махсус қозонда ўтин ёқиб тайёрланди.

"Интеррекорд" рекордларни қайд этиш агентлиги энг катта ўзбек лағмонини регистрация қилди – 797 килограмм ва 750 грамм. Бу Қозоғистонда ўрнатилган аввалги рекорддан 100 килограммга оғирдир.

"Тюбетейка" фестивали ташкилотчиси  Фатима Орифжонованинг айтишича, бундай улкан лағмон камида минг кишига етади. Бундан ташқари лағмоннинг бир қисми Тошкентга юборилиб, меҳрибонлик уйларига тарқатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан