Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви тўсатдан вафот этди
6.02.2020 13:31,  
4388

Москвада Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаевнинг ўғли, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Айдар Акаев тўсатдан вафот этди, деб хабар қилди Sputnik нашри.

Қариндошларнинг сўзларига кўра, 44 ёшли Айдар Акаев тўсатдан юраги тўхтаб қолди, у шифокорлар келишигача вафот этди.

Айдар Акаев 1976 йил 20 февралда Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. 1998 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи 18 ёшли Алия Назарбаевага уйланади. Эр хотин 2001 йилда ажрашишган.

2002 йилда Айдар Акаев 21 ёшли НБТ канали телебошловчи Сайкал Чокубоевага уйланди. Оилада уч фарзанд дунёга келган.

Қирғизистонда 2005 йилда бўлган инқилоб ва Акаев ҳукуматдан ағдарилгандан сўнг Москвага кетиб, бизнес билан шуғулланишни бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан