Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада оммавий муштлашувда қатнашган қирғиз ва тожиклар қўлга олинди
25.07.2020 14:31,  
302

Россия пойтахти Москва шаҳрида қирғиз ва тожик муҳожирлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Тожикистоннинг 9 фуқароси ва Қирғизистоннинг 9 фуқароси қўлга олинган.

Хабар қилинишича, 21 июль куни Москвадаги жамоат жойида номаълум бўлган қирғиз ва тожик миллатига мансуб шахслар оммавий жанжалга чиққан.

“Ушбу ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (Безорилик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бундан ташқари, ҳам тожикларни, ҳам қирғизларни турли хил ижтимоий тармоқлар орқали ноқонуний хатти-ҳаракатларга даъват қилиш фактлари бўйича дастлабки текширув ўтказилди. Ушбу факт бўйича, Қирғизистоннинг 9 фуқароси ва Тожикистоннинг 9 фуқароси гумон қилиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирда Қирғизистон ИИВнинг Россиядаги ваколатхонаси миллатлараро можаронинг олдини олиш учун тушунтириш ва профилактик тадбирларни олиб бормоқда", - дейилади қирғиз ИИВ хабарида. 

Бу биринчи можаро эмас

Бундан бир ҳафта олдин Россиянинг бошқа бир шаҳри Екатеринбургда ҳам қирғиз ва тожиклар ўртасида оммавий можаро келиб чиққан эди. Жанжал бир нечта тожик йигитларнинг қирғиз қизларга гап отишидан бошланган. Ўшанда ижтимоий тармоқлар, жумладан WhatsApp'даги гуруҳларда тожиклар қирғизларни ўлдиргани ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Хабарларда тожикларга қарши бирлашиш ва қасос олиш сўралган эди.

Москвадаги яна бир этник можаро

23 июль куни Москвада яна бир этник можаро келиб чиқди. Хабарингиз бор жорий йилнинг 12 июлидан бери Кавказдаги икки давлат Арманистон ва Озарбайжон чегарасида ҳарбий можаролар ва қуролли тўқнашувлар келиб чиқмоқда. Пайшанба куни шу икки халқ вакиллари Москвада оммавий муштлашувни юзага келтирган (50 га яқин одам иштирок этган).

Фото: АРЦЫЗ / Vk 

Россиядаги ўзбек ҳуқуқ фаоли Зарнигор Омонуллаева бундай тўқнашувларда "дўстлари учун" ўзбек муҳожирлар ҳам иштирок этаётганини ёзмоқда. "Муштлашувни тўхтата олсангиз, тўхтатинг. Олдини ололсангиз, олинг. Лекин ҳеч кимнинг тарафини олиб, муштлашиб юрманг. Биринчидан, бу ноқонуний. Миллатларо тўқнашувни ёқламанг. Иккинчидан, чет эл фуқароси бўлганингиз учун, Россия қонунчилигига кўра депорт қилинасиз", - дея мигрантларни огоҳлантирмоқда ҳуқуқшунос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан