Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлари учрашди
10.09.2020 15:25,  
189

2020 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг аниқ масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат давомида томонлар 26-27 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви натижаларини олқишлади.

Вазирлар Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг бошқа долзарб масалалари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан