Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада шифокорлар икки кекса аёлни адаштириб, бирини бошқа ном билан кўмишди
31.03.2020 11:25,  
250

20 март куни нафақадаги 78 ёшли кекса аёл Анна Шутко пневмония ташхиси билан "Текстилшики" даги Демихов шифохонасига етказилган эди. Карантин туфайли қариндошларига аёл билан келиб кўришишга рухсат берилмаган ва 26 март куни қариндошларига телефон орқали  ниҳоят "бувиси" уйларига олиб кетилаётгани айтилган. Улар жуда хурсанд бўлишди, аммо хурсандчилиги беҳуда бўлиб чиқди, деб Baza хабар берди.

Аёлнинг аҳволи оғирлиги (деманция) туфайли пенсионерни шифокорлар уйига олиб келишди. У қаерга олиб кетилаётганини умуман тушунмаган. Квартира эшиги олдида тиббиёт ходимлари пайдо бўлганида, олиб келинган аёл уларнинг "бувиси" эмаслигидан хонадон яшовчилари жуда ҳайрон бўлиб таажубланишган. Aёл ўзини Aртёмова Aнна Ивановна деб таништиришига қарамай уни шу хонадонга олиб келишган.

Маълум бўлишича, шифохонада беморларнинг бейжиклари аралашиб адаштирилган ва касалхонага келтирилган Анна Шутко 22 март куни вафот этган.

Вафот этган аёлни эса, бошқа бир оила аллақачон "бувисини" Артёмова Анна исми билан дафн қилишга муваффақ бўлишган. Коронавирус билан вафот этганларни ёпиқ тобутда кўмиш буюрилган.

Aжабланарлиси шундаки, аёлни кўмган одамларнинг контактларини бувининг қариндошларига беришмаган ўлим сабаби ҳам айтилмаяпти.  Улар ҳозирда Ички ишлар вазирлигига ариза ёзган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан