Москвада Шуҳрат Аббосовнинг хотира кечаси бўлиб ўтади

Москвада Шуҳрат Аббосовнинг хотира кечаси бўлиб ўтади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 19 март куни Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосовнинг 90 йиллигига бағишлаб “Дилор, дилор, дил ва ор” (“Душа и честь”) хотира кечаси ўтказилади. 

Ушбу хотира кечаси Россия Федерацияси кинематографистлар иттифоқи, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Россия киноактёрлар гильдияси ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Кечага Ўзбекистон ва Россиянинг таниқли санъаткорлари ҳам таклиф этилган. 

Мазкур хотира кечаси Москвадаги Киночилар уйининг катта залида бўлиб ўтиши белгиланган.