Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган Марказий осиёлик 2 ойга ҳибсга олинди

Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган Марказий осиёлик 2 ойга ҳибсга олинди

Москванинг Бабушкинский туман суди Марказий Осиёда туғилган фуқарони пойтахт вилоятидаги ҳокимият биноларидан бирида теракт тайёрлашда айбланиб ҳибсга олди. Бу ҳақда Газета.ру нашри хабар бермоқда. 

Судда аниқлик киритилишича, гап Д.Н.Абдужаборов исмли шахс ҳақида кетмоқда, суд уни тергов изоляторига 2 ойга юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Аввалроқ ФСБ ходимлари Москва вилоятида содир бўлган терактнинг олдини олгани маълум бўлганди. 1999 йилда туғилган эркак пойтахт вилоятида "ҳокимият биноларидан бирида" ўз қўллари билан тайёрланган бомбани портлатмоқчи бўлган. Россия Хавфсизлик кучлари ундан қўлбола портловчи қурилманинг таркибий қисмларини, шунингдек, жангарилар билан ёзишмалар, портловчи моддалар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ва террорчилар раҳбарларига қасамёд қилинган видеони топган.