5 май, сешанба куни Москва вилояти Раменск туманида яшовчи ўзбек мигрантларининг уйи ёниб кетган эди.
Ёнғин эрта тонгда содир бўлди, уйнинг 100 квадрат метр майдони тўлиқ ёниб кетди.
Россиянинг РенТв телеканали ушбу ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг номлари маълум қилди.
1. Гульмира Сатторова, 38 ёш
2. Замира Сатторова, 44 ёш
3. Комила Бўриева, 30 ёш
4. Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш
5. Истам Сафаров, 41 ёш
6. Достон Бобоқулов, 22 ёш.
Раменскдаги уйда 26 нафар меҳнат муҳожирлари яшаган. Ёнғин сабаби сифатида электр жиҳозидан нотўғри фойдаланиш кўрсатилган.