Москвадаги карантин чоралари Путин ҳокимиятини узайтириш учун тугатилгани айтилмоқда

Москвадаги карантин чоралари Путин ҳокимиятини узайтириш учун тугатилгани айтилмоқда

Карантин бекор қилингаидан сўнг Москвадаги Горкий ҳиёбони Фото: Сергей Михеев/РГ

Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда бўлишига, ҳар куни минглаб одам вирус юқтиришда давом этаётганига қарамай, эпидемия маркази бўлган пойтахт Москвада карантин тугатилди. 12,7 миллионлик шаҳарда март охиридан бери ишламаган баъзи бизнеслар ва жамоат жойлари очилди.

Энди шаҳарнинг салкам 13 миллион сонли аҳолиси кўчага ҳеч қандай чекловларсиз бемалол чиқа олиши мумкин.

Кремль танқидчилари назарида, бу шошма-шошар қарор бўлиб, Собянин 24 июнга белгиланган Ғалаба паради ва 1 июлга кўчирилган референдумни ўтказиш учун шундай қилган. Конституцияга тузатиш киритишни кўзлаган референдумда Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг ҳокимияти 2036 йилгача узайтирилиши мумкин.

“Путин конституцияси”га овоз бериш 1 июл куни ўтказилади

Россиядаги ўзгаришлардан Путиннинг мақсади нима?

Собянин ўз қарорини сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалинаётганлар сони шаҳарда камайгани ва одамларда масъулият ҳисси пайдо бўлгани билан изоҳламоқда.

Соғлиқни сақлаш ходимлари эса эпидемиянинг иккинчи тўлқини келишидан хавотирда.

Москва метросидаги аксарият йўловчиларнинг ниқобда юрганини кўриш мумкин. Россияда коронавирусга учраганлар 485 мингдан ошган бўлса, сўнгги бир кунда салкам 8600 одам вирус юқтирган, шулардан 1500 дан зиёди москваликлар.