Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвадаги оммавий муштлашганларнинг 50 нафари воқеа жойида қўлга олинди
15.05.2016 16:03,  
8

Москва шаҳридаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувда 200 киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Маълумотларга кўра, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Россия полицияси. Архив сурат

Бундан сал олдин шанба куни Москвадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувда 500 киши иштирок этаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

"Ҳозир аниқ бўлишича, ушбу ҳодисада 200га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари қўлга олинди. Ўн киши жароҳатланган, шу жумладан, 2 киши ҳалок бўлган", — деб хабар қилмоқда Москва шаҳар ИИВ ҳудудий бўлинма матбуот-хизмати.

Воқеа жойида қўлланилган отишма қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

"Айни вақтда можаро тўлиқбартараф этилди, ҳодиса жойига пойтахт полиция хизмати раҳбари Анатолий Якунин етиб келди. Тезкор тадбирлар ва суриштирув ишлари давом этмоқда", — деб хабар қилишди полициячилар.

 


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан