Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвадаги «Путин конституцияси»га қарши намойишда юзлаб кишилар ҳибсга олинди
16.07.2020 17:24,  
416

15 июль, чоршанба куни Москва шаҳрининг Пушкин майдонида Конституцияга киритилган ўзгаришлар ва Путиннинг президентлик муддатини ноллаштиришга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Митингда тахминан 300 киши қатнашди. 

Акция маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 21:00) да бошланди. "Йўқ!" кампанияси ташкилотчиларига кўра, конституцияга киритилган ўзгаришларга қарши 2 мингдан ортиқ овоз тўпланган. 

Соат 21.00 атрофида (23:00 тшв) намойишчилар Страстной хиёбони бўйлаб уларни ҳибсга олиш бошланган Петровка томон юришди.

Россияда «Путин конституцияси» ва «ноллаштириш»га қарши намойишлар бўляпти (фотожамланма)

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 132 киши ҳибсга олинган, "Автозак-live" каналига кўра - 147 киши. Санкт-Петербургда шунга ўхшаш, камроқ оммавий ҳаракатлар ҳибсга олишларсиз давом этди.

Баённомалар тузилгандан кейин ҳибсга олинганларнинг аксарияти қўйиб юборилган.

2019 йил ёзида Москва шаҳар Думасига сайловларда мустақил номзодларни қўллаб-қувватлаган митингларда ҳибсга олинганлар сони 1000 кишидан ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан