Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвадан Ўзбекистон вилоятларига репатриация авиақатновлари амалга оширилади
30.09.2020 09:48,  
416

«Uzbekistan Airways» Москвадан Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва шаҳри Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5 – 10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55

HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15

6 октябрь

HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05

HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15

7 октябрь

HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20

HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10

8 октябрь

HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20

HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05

HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь

HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10

Маълум қилинишича, ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР – тестининг (ПЗР тести қатновдан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан