Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МТC ҳамда Huawei 5G орқали голографик видеоқўнғироқни амалга оширди
20.12.2019 09:49,  
529

Хитойнинг Huawei ширкати Россиянинг МТC мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда 5G орқали голографик видеоқўнғироқни амалга оширди. Москвадаги “Россия интернет хавфталиги – RIW 2019” (Russian Internet Week) доирасида конференция иштирокчилари Москвадаги халқаро савдо маркази ҳамда Кронштадтдаги Болтиқ флоти драма театри саҳнасида голограммали видеоқўнғироқ (бунда телефонда гаплашасиз лекин суҳбатдошингизнинг 3D тасвири ёнингизда бўлади – sof.uz) амалга оширилганининг гувоҳи бўлишди. Видеоқўнғироқда томонлар рақамли технологиялар ҳамда бешинчи авлод (5G) технологиялар ривожини муҳокама қилишди.

Телекўприкда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Оксана Тарасенко, таниқли видеоблогер Валентин Петухов (Wylsacom) ҳамда Business FM радиостансияси бош муҳаррири Иля Копелич иштирок этишди.

“Бугун биз 5G ривожланиб бориши билан нафақат фойдаланувчи диди ва кундалик ҳаётимизни тубдан ўзгартирадиган, балки мутлақо янги бизнес моделлари, технологиялари ва хизматларини яратадиган рақамли технологияларнинг келажагини ўз кўзимиз билан кўриш имкониятига эгамиз. Маълумот узатишнинг юқори тезлиги ва 5Gдаги минимал узилишлар туфайли виртуал ва реал ҳаётни аралаштириб хизматлар ва кўнгилочар дастурлар учун платформа яратиш имкониятига эга бўламиз”, - деди МТC президенти Алексей Корня.

Шунингдек, МТC оммалашиб бораётган TikTok ижтимоий тармоғидаги таниқли блоггерлар билан биргаликда #5Ggologramma челленжини бошлади.

Huawei бир неча йиллардан бери бешинчи авлод (5G) технологиялари устида иш олиб бормоқда ва ҳозирда бу соҳада етакчиликни ўз қўлига олган. Дунёдаги 50 дан ортиқ тижорий 5G тармоғига эга операторлардан 35 таси айнан Хитой ширкати билан ҳамкорлик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан