Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муайян ҳақ эвазига “Умра” зиёратига жўнатишни ваъда қилган жиноий гуруҳ фош этилди
5.03.2022 17:27,  
100

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.Х.И., А.М.А., У.Х.Ж., Тожикистон Республикаси фуқароси Сиратуллои Мансурулло ҳамда бир нечта Қирғизистон Республикаси фуқароларидан таркиб топган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро олиндан тил бириктириб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси фуқароларига соддалаштирилган кириш режими (электрон виза) қўлланилганидан фойдаланиб, “Умра” зиёратига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига муайян ҳақ эвазига Қозоғистон ва Россия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлаб, мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний йўллар орқали “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланиб келишган.

Жумладан, ДХХ томонидан 2022 йил 1 январда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали “Тошкент-Ал-Қувайт” йўналишида Қозоғистон Республикасининг қалбаки паспортлари билан 40 нафар Ўзбекистон фуқароларини “Умра” зиёратига кетиши режалаштирилганлиги аниқланиб, улардан қалбаки паспортлар олиб қўйилган.

Бундан ташқари жорий йилнинг 6 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига “Умра” зиёрати учун отланган 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Бирлашган Араб Амирликлари орқали Саудия Арабистонига чиқиб кетаётганда сохта паспортлар билан ушланиб, мамлакатимизга “депорт” қилинган. Мазкур шахсларнинг эзгу ниятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бир нечта уюшган жиноий гуруҳ аъзолари фуқароларимиздан “Умра” зиёратига ноқонуний тарзда, яъни қалбаки паспортлар ва визалар билан олиб чиқиб кетилаётганда қўлга олинган ва уларга нисбатан ИИВ вилоят бошқармалари билан хамкорликда қонуний чоралар кўрилмоқда.

Энг ачинарли холатлардан бири, давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, фуқароларимиз томонидан хозирги кунга қадар муқаддас зиёратларга ноқонуний йўллар билан чиқиб кетиш холатлари кузатилмоқда. Қалбаки паспортлар билан ушланган фуқароларимиз Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан 10 йил муддатга ушбу мамлакатга кириш тақиқи қўйилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан