Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мубин Мирзаев: Такси бозорининг қонунийлаштирилиши ялпи ички маҳсулотини энг камида 0,1 фоизга оширади
5.04.2019 17:54,  
19

Бутун Ўзбекистонда таксилар фаолиятини қонунийлаштириш бюджетни тахминан 180 млрд сўмга тўлдириб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини энг камида 0,1 фоизга ўсишини таъминлайди. Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда республикада 13 трлн сўмлик такси хизматлари кўрсатилган. Қонунчиликка мувофиқ, 5 фоизлик ягона солиқ ставкаси билан 650 млрд сўм солиқ тўланиши лозим эди. Амалда 53 млрд сўм тўланган.

2017 йил билан таққосланганда, ўтган йили солиқ тушумлари 45 фоизга камайган — 95 млрд. Тошкентда такси соҳасидан бюджетга тушум 24 млрд сўмдан 20 млрд сўмга камайган.

ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари таксилар фаолиятининг қонунийлаштирилиши иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

«Бу ялпи ички маҳсулот ҳажмини энг камида 0,1 фоизга ўсиши учун шароит яратади. Бундан ташқари, легаллаштириш янги иш ўринларини яратади, таксичиларга иш стажи ва пенсия олиш имконини беради», — деди у.

Мубин Мирзаев 10 мингдан ошиқ ҳайдовчи уланган Яндекс такси Ўзбекистонда солиқ тўламаслигини қайд этиб ўтди.

«[Ҳайдовчилар] лицензия олмаяпти ва солиқларни тўламаяпти. Агар уларнинг ҳар бири энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида солиқ тўлаганда, Тошкент бюджетига ҳар йили 20−25 млрд сўм тушар эди. Энг камида, фақат „Яндекс.Такси“ мижозларини легаллаштирсак», — дея қайд этди ДСҚ раҳбарияти вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан