Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Улуғбек Эрназаров

Қашқадарё вилояти Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Улуғбек Эрназаров Муборак тумани ҳокими лавозимида иш бошлади. У шу пайтга қадар Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 апрель куни Ғайрат Жовлиев Муборак тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Муборак тумани ҳокими вазифасини бажариш шу вақтгача туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Садриддин Нарзиев зиммасига юкланганди.