Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муборак тумани ИИБ бошлиғи ушлангани ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди
12.02.2022 16:43,  
822

Қашқадарё вилоят прокуратураси Муборак тумани ИИБ бошлиғининг қўлга олиниши билан боғлиқ янги маълумотларни очиқлади.

Маълум бўлишича, Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланганлиги ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинганлиги маълум қилинган эди.

Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда ички ишлар органлари кадрлар заҳирасидаги ходим У.Яхшиев пора олиш жиноятини таниши Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриев билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов органи томонидан Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриевнинг содир этилган жиноятга бевосита дахлдорлигини исботловчи етарли далиллар тўпланганлиги сабабли Бахриев

11.02.2022 йилда жиноят ишида гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ўрганишлар давомида туман ИИБнинг терговга қадар текшириш, дастлабки тергов ва жиноятларни фош этиш бўйича фаолиятида бир қатор камчиликлар, хусусан, ўғирлик, безорилик, талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан ҳисобдан яширилган 3 та ўғрилик, 3 та безорилик, 1 та талончилик ва 1 та фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан