Муддати тугаган ҳужжатлар амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилди

Муддати тугаган ҳужжатлар амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилди

АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

ИИВ матбуот котибининг хабар беришича, Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш ҳамда муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида:

- барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);

- автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар  (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади.

Бунда, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.