Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари «Нориндарё»да аҳоли учун вақтинчалик кўприк қурмоқда (фото)
11.08.2020 18:18,  
422

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Уйчи ҳамда Норин туманлари орасидаги дарё ўзани узра кўрик қуришга киришди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Sof.uz'га хабар берди.

Маълумотларга кўра, Фарғона ҳалқа йўлининг 93-километрида жойлашган ушбу икки туманни вилоят маркази билан боғлаб турувчи «Нориндарё» кўпригида бундан 2—3 ой дарз кетиш аломатлари сабаб ҳаракатлар тўхтатилган. Мазкур кўприк 1962 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, қарийб 60 йилга яқин вақт давомида халққа хизмат қилиб келган. Бугунги кунда минглаб фуқаролар ишга, ўқишга, бозорга ҳамда ўзларининг бошқа эҳтиёжлари йўлида дарёни қайиқ орқали кесиб ўтиб ўтмоқда.

Мудофаа вазирлиги кўприк битгунга қадар аҳолига қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш мақсадида вақтинчалик кўприк қуришга киришди. 

Айни вақтда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Муҳандислик қўшинлари хизматининг бир гуруҳ мутахассислари махсус техникалар ёрдамида кўприкни қуриш ишларини амалга оширмоқда. Дарё узра қад кўтараётган кўприк узунлиги 40 метрни, эни эса — 3,8 метрни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан