Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги мутахассислари Тошкентни дезинфекция қилишяпти (фото)
28.03.2020 18:34,  
378

Бугун, 28 март куни эрта тонгдан Қуролли Кучлар Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпидимиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар беришича, бундан мақсад республикамиздаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимиз хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдир.

Эрта тонгдан бошланган махсус ўқувда юрт ҳимоячилари 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли ускуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширди. Таъкидлаш керакки, гепохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади. Шу боис юрт ҳимоячилари ушбу аралашмадан кенг фойдаланмоқда. Дунёнинг 200 дан ортиқ давлатига кириб борган коронавирус пандемиясига қарши курашиш, мазкур муаммони ҳал этиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади. Ҳарбийлар ҳам ушбу глобал масалада халқимиз соғлиғини ҳимоя қилиш учун муносиб ҳисса қўшяпти.

Амалий тактик ўқув машғулотида юрт ҳимоячилари Юнусобод, Эски Жува, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан