Муфтий Ҳайит намози қандай ўқилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди (видео)

Муфтий Ҳайит намози қандай ўқилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди (видео)

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларда ҳеч қандай асос йўқ. Шу сабабли ҳар хил гап-сўзларга ишонманг. Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади. Озгина қолди, шунчасига сабр қилдик. Шу сабрнинг орқасидан Аллоҳ кўп енгилликларни беряпти…

Олдимизда Рамазон Ҳайити келяпти. Бу борада ҳам ҳар хил миш-мишларга ишонмасдан, Ҳайит намозини ўқиш қандай тарзда бўлиши ҳақида ваколатли идора — Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беради", - деди Усмонхон Алимов.

Шунингдек, муфтий Усмонхон Алимов ҳозирда 70 дан ортиқ қори онлайн тарзда Қурони Карим хатмини ўтказаётганини таъкидлаб ўтган.