Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Мукаммал ҳимояли смартфон" оммага тақдим қилинди. Ҳимоянинг кафолати $16 000
1.06.2016 14:37,  
4

  Смартфон андроид ОСда яратилган.

Ҳозирги кунда маълумотларни ҳимоялаш, ҳавфсизлигини таъминлаш муҳимлиги ҳеч кимга сир эмас. 
Исроилнинг SIRIN LABS смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси Лондонда бўлиб ўтаётган конференцияда "Мукаммал ҳимояланган смартфон"  Solarin смартфонини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчилар ҳеч иккиланмай унинг нархини 9 500 фунт стерлинг деб, белгилашди.    

"Rolls Royce смартфонни" ишлаб чиқариш учун 2 йил сарфланди. Solarin нинг асосий вазифаси ҳавфсизлик. Бу смартфон асосан, тадбиркор ва бизнесменлар учун мўжалланган. Компания президенти Моше Гогеганинг сўзларига кўра, муҳандис ва мутахассислар ўзлари яратган қурилмани имкони борича маълумотларни ҳимоялаш йўлларига қаратишган.

Смартфоннинг орқа тарафида алоҳида тугмача ўрнатилган, агар у босилса, барча маълумотлар, (рақам ва СМС хабарлар) шифрланиб қолади. Ҳудди  ҳарбий техника ускуналари технологияси каби ишлайди.

Бундай смартфон қизиқувчилари Sirin Labs сайти орқали ҳозироқ сотиб олишлари мумкин.

 

Solarin нинг техник қўрсаткичлари:
23,8-мегапикселли камера
процессор - Qualcomm Snapdragon 810
5,5-дюймли 2К-дисплей (Gorilla Glass 4 қопланган)
аккумулятор -  4000 мАс
 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан