Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муомаладаги энг кўп пластик карталар қайси банкка тегишли?
16.01.2021 13:07,  
529

2021 йилнинг 1 январ ҳолатида муомаладаги банк пластик карталари ва ўрнатилган тўлов терминаллари сонига кўра, «Халқ банки» етакчи. Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони бўйича «Капиталбанк» олдинги ўринни эгаллаган.

Марказий банк Ўзбекистонда муомаладаги банк пластик карталари, ўрнатилган тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар сони ҳақида маълумот берди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатида муомаладаги энг кўп банк пластик карталари «Халқ банки» (6 миллион 48 минг 236та) томонидан мижозларга берилган. Кейинги ўринларни «Агробанк» (3 миллион 93 минг 93та) ва «Миллий банк» (2 миллион 784 минг 409та) эгаллаган. Мос равишда энг кам пластик карта фойдаланувчиларига эга бўлган банклар «Анор банк» (334) ва «Содерот банк» (962) ҳисобланади.

Ўрнатилган тўлов терминаллари бўйича, «Халқ банки» (56 минг 947та)  «Агробанк» (46 минг 134та) ва «Ипотека-банк» (43 минг 715та) олдинги ўринларни эгаллаган.

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони бўйича «Капиталбанк» (3 минг 104та), «Агробанк» (1 минг 865та) ва «Халқ банки» (1 минг 89та) етакчилиги маълум қилинди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатида муомалага 32та банк томонидан умумий 25 миллион 775 минг 662та банк пластик картаси, 438 минг 410та тўлов терминали ва 11 минг 800 та банкомат ва инфокиосклар фойдаланишга топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан