Муроджон Аҳмадалиев Тошкентдаги жангидан қанча пул олгани маълум бўлди

Муроджон Аҳмадалиев Тошкентдаги жангидан қанча пул олгани маълум бўлди

Муроджон Аҳмадалиев сўнгги тўқнашувдан қанча гонорар олганини маълум қилди. Унинг ТВ кўрсатувлардан бирида айтишича, Тошкентда ўтказилган жанг учун 200 000 доллар гонорар  олган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг 3 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган. Ҳамюртимиз WBА ҳамда IBF чемпионлик камарларини япониялик мажбурий даъвогар Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилганди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг 5-раундида Аҳмадалиев техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.