Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни навбатдаги жангини ўтказади

Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Бокс оқшомида Аҳмадалиевга колумбиялик тажрибали боксчи Вилнер Сото (22-6, 12 КО) рақиблик қилади. Жанг Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасидаги театрда бўлиб ўтади. Тўқнашув 10 раунддан иборат рейтинг жанги бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда спортчининг ўзи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани важи билан рингга чиқишдан бош тортганди.

3784