Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги қолдириладиган бўлди

 Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги қолдириладиган бўлди

13 сентябрь куни ҳамюртимиз, Олимпиада чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО)  АҚШдаги «Madison Square Garden»да (Нью-Йорк) профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида қўшчемпион (WBA ва IBF камарлари соҳиби) Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга кўтарилмайдиган бўлди.

Сабаби «Романнинг чап елкасида муаммо пайдо бўлган, – деди менежер Алекс Кампоново. – Биз ҳозирча бу жароҳатнинг қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Ўтган ҳафтада МРТ қилдирдик, бугун ёки эртага аниқ жавобини оламиз».

Даниэл Роман 19 август куни спарринг билан машғулот вақтида жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA камарига асосий даъвогар саналади.

4597