Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган
30.07.2020 21:14,  
671

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда: «У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ».

ССВ ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев:

«Ҳеч бир бемор Туркияга кетгани йўқ. Туркиялик мутахассислар Ўзбекистондаги оғир аҳволдаги беморлар бўйича онлайн консультация қилиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар қаторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳолати бўйича онлайн консультация бўлди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан